Линклар

Афғонистонда беш жангари ўлдирилди


НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар Афғонистон маркази ва жанубида ўтказилган ҳарбий амалиётларда беш жангари ўлдирилганини маълум қилди.

НАТО расмийларининг билдиришича, Логар вилоятида ўтказилган амалиётда толибон ҳаракатига алоқадорликда гумон қилган уч жангари маҳв қилинган.

Шунингдек, ҳалқаро кучларнинг Қандаҳор вилоятидаги ҳаво зарбалари чоғида камида икки жангари йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG