Линклар

Ҳолбрук Покистонга ёрдамни оширишга ундамоқда


АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук расмий Исломободга кўрсатилаётган ёрдам ҳажмини ошириш лозимлигини таъкидлади.

Ричард Ҳолбрукнинг бу баёноти Покистон мавзуига бағишлаб Токиода ўтказилган донор мамлакатлар анжумани якунида янгради.

- Жаҳонда иккинчи йирик мусулмон давлати ҳамда жаҳоннинг йирик беш ёки олти давлатидан бири ҳисобланган Покистон учун беш миллиард доллар, фикримча, етарлича эмас, деди Ричард Ҳолбрук.

Жума куни донор мамлакатлар келаси икки йил ичида Покистонга беш миллиард долларлик молиявий ёрдам кўрсатишга ваъда берган эдилар.
XS
SM
MD
LG