Линклар

logo-print

Обама: ҳамкорнинг катта-кичиги бўлмайди


АҚШ президенти Барак Обама Куба билан муносабатларни қайта бошлаш ва Лотин Америкасидаги барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли алоқаларни ўрнатишга ваъда берди. Бу ҳақда Барак Обама Тринидадда иш бошлаган Америка давлатлари етакчиларининг юқори даражали учрашуви чоғида маълум қилди.

- Барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли алоқалар ўрнатишга ваъда бераман. Бизнинг муносабатларимизда катта ёки кичик ҳамкор бўлмайди. Ўзаро ҳурмат, муштарак манфаатлар ва қадриятларимизга асосланган ҳамкорлик бўлади. Ўзаро муносабатларимизнинг янги саҳифасини очиш учун мен шу ерда турибман. Менинг маъмуриятим ҳам шу тамойилларга содиқ қолади, деди Барак Обама.

АҚШ президенти ўз нутқида расмий Вашингтон бир қатор соҳаларда, жумладан, инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва демократик ислоҳотлар борасида Куба билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Мазкур саммит доирасида Барак Обама Вашингтонни ашаддий танқидчиларидан бири бўлган Венесуэла президенти Уго Чавес билан қўл бериб сўрашди.
XS
SM
MD
LG