Линклар

logo-print

Покистонда ҳарбийлар нишонга олинди


Покистон шимолий-ғарбида худкуш томонидан содир этилган ҳужумда 20 киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Қурбон бўлганларнинг 18 нафари ҳарбий ва полиция ходимлари экани айтилмоқда. Гувоҳларнинг билдиришича, худкуш шахс ўзи бошқараётган машинани Ўроқзой туманидаги ҳарбий пост олдида портлатиб юборган.

АҚШ ва бир қатор Ғарб мамлакатлари Покистон ҳукуматини Афғонистон чегарасига яқин ҳудудларга ўрнашиб олган жангариларга қарши фаолроқ курашишга ундаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG