Линклар

Беш давлат БМТ анжуманига байкот эълон қилди


Қўшма Штатлар, Исроил, Канада, Ҳолландия ва Австралия душанба куни бошланадиган ирқчилик муаммосига оид БМТ анжуманини бойкот қилишларини эълон қилди.

Бу давлатлар Женевада бўлиб ўтадиган анжуманда аскилисроил ва аксилғарб қарашлари тарғиб этилишидан хавотир билдирмоқда.

БМТ ушбу анжуманни айни мавзуда ўтказилган аввалги конференция пайтида юзага келган келишмовчиликларни ҳал этиш мақсадида уюштирмоқда.

2001 йили Жанубий Африкада ўтказилган анжуманда араб давлатларининг Сионизмни ирқчилик кўриниши сифатида таърифлагани, Қўшма Штатлар ва Исроил вакилларининг форумни тарк этишига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG