Линклар

logo-print

Венесуэла АҚШ билан алоқаларни тикламоқчи


Лотин Америкаси етакчилари АҚШ Президенти Барак Обама иштирок этган Америка қитъаси давлатлари саммити натжаларини олқишламоқда.

Тринидад ва Табагода ўтказилаётган Шимолий ва Жанубий Америка қитъалари саммитида, шанба куни Венесуэла Президенти Уго Чавес яқин келажакда АҚШ билан дипломатик алоқаларни тиклаш ниятида эканини баён қилди.

Чавес Вашингтоннинг энг ашаддий танқидчиларидан биридир.

АҚШ Давлат департаменти ҳам муносабатларни тиклаш ҳаракатларини амалга оширишни ваъда қилди.

Чавес ўтган йилнинг сентябрида Боливия билан “бирдамлик” рамзи ўлароқ Каракасдаги АҚШ элчисини чиқариб юборган, бунга жавобан Вашингтон ҳам Венесуэла элчисини ҳайдаган эди.

Саммит бошланишида президент Обама Америка қитъасидаги барча давлатларга “тенг ҳуқуқли ҳамкорлик”ни ваъда қилиб, совуқ уруш давридан бери АҚШнинг ашаддий душмани бўлиб келган Кубага “муносабатларни янгидан” бошлашни таклиф қилди.
XS
SM
MD
LG