Линклар

Грузин мухолифатида ҳамфикрлик йўқолгани йўқ


Грузия мухолифати президент Михаил Саакашвилининг истеъфосини талаб қилишда бирдам қолажагини айтмоқда.

Кундалик намойишлар иштирокчилари сони камайгани ва матбуотда мухолифат орасида президент Саакашвили билан мулоқот қилмаслик борасида ҳамфикрлик йўқолганига оид хабарлар пайдо бўлгани сабабидан, мухолифат вакиллари шанба куни эълон қилган баёнотида шундай дейилади.

Намойишчилар Саакашвилининг демократия қадриятларидан чекингани ва Россия билан ўтган йилги уруш пайтида қўйган хатолари боис, ундан истеъфо беришини талаб қилмоқда.

Намойиш ташкилотчилари норозилик тадбири сешанба куни Православлар Пасхасидан кейин давом этишини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG