Линклар

Эрон раҳбари қамалган журналистлар ҳуқуқи ҳимояланишини талаб қилди


Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод мамлакат суд органлари томонидан қамоққа ҳукм қилинган Эрон ва Америка қўшфуқароси бўлмиш журналист ҳамда Эрон ва Канада фуқароси бўлган блоггернинг ҳуқуқлари таъминланиши лозимлигини айтган.

Бу ҳақда хабар қилган ИРНА агентлигига кўра, Аҳмадийнажод маъмуриятининг бошлиғи Абдулризо Шайхулсиломий Теҳрон прокурори Сайид Муртазавийга ана шу мазмундаги мактубни юборган.

“Мактубда Рухшон Собирий ва Ҳусайн Дерахшонларга ўзларини ҳимоя қила олишлари учун барча фуқаролик ва юрдик ҳуқуқлар берилиш лозимлиги таъкидланган”, дейилади хабарда.

Собирий шанба куни АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда айбдор, деб топилиб саккиз йилга қамоққа ҳукм қилинди.

Собирийнинг адвокати аппеляция шикоятини бериш ниятида эканини айтмоқда.

Эронда энг биринчи блоггер сифатида танилган Дерахшон ўтган йилнинг ноябрида ҳибс этилган ва унга нисбатан қандай айбловлар илгари сурилаётгани номаълум қилмоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама журналист Рухшона Собирийнинг саккиз йилга қамалганидан “қаттиқ ташвиш” билдирди.
Асли АҚШнинг Шимолий Дакота штатидан бўлган Собирий Эронда олти йилдан бери яшаб келаган ва бир неча агентлик, жумладан, Америка Миллий жамоатчилик радиоси ва BBCга мухбирлик қилган.
XS
SM
MD
LG