Линклар

Афғонистонда яна қон тўкилди


Афғонистон расмийларига кўра, якшанба эрталаб Фараҳ вилоятида ўнга яқин жангарилар полиция масканига бостириб кириб беш нафар полиция зобитини ўлдирган.

Толибон матбуот вакили Қори Муҳаммад Юсуф Аҳмадий Крез Шайха шаҳарчасидаги ҳужум учун Толибон ҳаракати масъул эканини баён қилди.

Айни пайтда НАТО етакчилигидаги коалиция маъмурларига кўра, шанба куни Лўғар вилоятида ўтказилган операция пайтида уч жангари йўқ қилинган.

Афғонистон расмийлари эса ҳалок этилган уч киши тинч фуқаролар бўлганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG