Линклар

Покистонда АҚШ амалиётида одамлар нобуд бўлди


Покистон расмийлари мамлакатнинг Жанубий Вазиристон вилоятида АҚШ кучларига мансуб, деб кўрилаётган ракета ҳужумида уч киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Покистоннинг чегара ҳудудларига қилинган кўплаб ҳужумларда Қўшма Штатлар айбланиб келинади.

Бир кун аввал эса Покистоннинг шимоли-ғарбий вилоятида ҳарбий конвойга қарши қилинган ҳужумда 27 киши ҳалок бўлган эди. Ҳужум учун масъулиятини Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG