Линклар

Германияда террорчиларга нисбатан суд бошланади


Германияда террорчиликда айбланаётган тўрт нафар шахсга нисбатан маҳкама 22 апрель куни бошланиши маълум қилинди.

Террорчилик бўйича сўнгги ўн йилликлар давомида энг йирик маҳкама экани айтилаётган мазкур судда Исломий Жиҳод гуруҳи аъзолари Фриц Геловиц, Даниел Шнайдер, Аттила Солиқ ва Одам Йилмаз АҚШнинг Германиядаги объектларига қарши ҳужум уюштиришни режаланганлик учун жавоб берадилар.

Ўтган йил ноябрида тўрт шахс Туркиядан Германияга экстрадиция қилинган. Германия Федерал прокурори Моника Хармс айтганига асосланиб, Франс пресс ахборот агентлигининг билдиришича гумондор шахслар Германияда кенг кўламли ҳужум уюштиришни режалаган.
Судланувчилар аъзо бўлган Исломий Жиҳод бир неча йил олдин Ўзбекистон Исломий Ҳарактидан ажралиб чиққан. Исломий Жиҳоднинг Ал-Қоида террор гуруҳига ҳам алоқадор экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG