Линклар

Карзай CNNга суҳбат берди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Толибларни урушни тўхтатишга ундаш йўлидаги АҚШ ҳарбийларининг ҳар қандай уриниши Кобул ҳукумати иштирокисиз муваффақиятсиз бўлишини айтди.

CNN телеканалига берган интервюсида Карзай, шунингдек, Кобул ҳукумати шиа мусулмонларга ўз аёлларини зўрлашга ҳуқуқ берган қонунни ҳам бекор қилишини айтди.

Эри зўрлагани ҳақида аёллар шикоят қилишини таъқиқловчи мазкур қонун АҚШ президенти Барак Обама томонидан ҳам танқид қилинган эди.
XS
SM
MD
LG