Линклар

Ироқда террор таҳдиди бартараф қилинмаган


Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий мамлакатдаги “террор гуруҳларининг” таҳдиди ҳали тугамаганини айтди.

Полициянинг юқори лавозимли раҳбарлари ҳам иштирок этган йиғилишда сўзлаган бош вазир “қайта қуриш ва инвестицияларсиз Ироқда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш имконсиз эканини” айтди.

АҚШ кучлари Ироқнинг барча шаҳарларидан 2011 йил охирига қадар тўлиқ олиб чиқилади. Хавфсизликни таъминлаш масъулияти эса Ироқнинг 560 минг полиция ходими ва 260 минг армия аскарлари зиммасига тушади.

Франс - пресс ахборот агентлиги хабарига кўра шу ой бошидан бери Ироқда 80дан ортиқ одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG