Линклар

Ал-Барадей Эронни ҳамкорликка ундамоқда


Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей Эрон ҳукуматини АҚШнинг Теҳрон билан алоқаларни яхшилашга қаратилган уринишларига муносиб жавоб қайтаришга ундамоқда.

Муҳаммад ал-Барадей Эронга нисбатан президент Барак Обама маъмурияти ёндашувини олқишлашини билдирди:

-АҚШ Эронга қўл чўзмоқда, эронлик ҳамкасбларимга таъкидлаганимдек, улар ҳам АҚШга қўл узатишлари керак. Ҳозир бу масалада биз Эрондан мутлоқ бошқа нарсаларни эшитмоқдамиз. Бироқ ишончим комил, Эрон атрофидаги муаммоларни ҳал эта оламиз, бунинг учун ҳозир имкониятлар ҳам мавжуд,-деди Муҳаммад ал-Барадей.

Халқаро атом энергияси агентлиги Эроннинг ядровий дастури борасида, жумладан, уранни тўйинтириш уринишлари юзасидан Теҳрон билан бир неча бор тортишувга борган.

Эрон ҳукумати ўз навбатида ядровий дастур тинчлик мақсадларига йўналтирилганини билдириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG