Линклар

logo-print

Женевада ирқчиликка қарши анжуман давом этмоқда


Швейцариянинг Женева шаҳрида ирқчилик мавзуига бағишланган БМТнинг халқаро анжумани иш бошлади.

Анжуман очилишида нутқ сўзлаган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун АҚШ ва бир қатор Ғарб давлатларининг мазкур анжуманни бойкот қилиш тўғрисидаги қарорига таассуф билдирди.

Бан Ки Мун барча давлатлар иқтисодий бўҳрон натижасида авж олаётган ирқчилик таҳдидларига қарши бирлашиши лозим, деган фикрларни билдирди.

-Биз инсоннинг асосий ҳуқуқлари, ҳамманинг ва ҳар бир кишининг қадр-қиммати ҳимоясига содиқ қолажагимизни таъкидлаб қўйишимиз фурсати келди. Бағрикенглик ва дунёнинг рангбаранглигига хурмат каби қадриятларга муносиб эътибор қаратиш, бизнинг ўтмишга ҳамда бизни бирлаштирадиган келажакка қараш вақти келди,-деди Бан Ки Мун.

АҚШ ислом давлатларининг Исроилни айблаши мумкинлигидан ташвиш билдириб, мазкур анжуманни бойкот қилишини эълон қилди.

Айни пайтда Австралия, Канада, Германия, Исроил, Италия, Нидерландия ва Янги Зеландия Женевадаги анжуманда иштирок этишдан бош тортди.

Мазкур анжуманда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг нутқ сўзлаши кутилмоқда.

.
XS
SM
MD
LG