Линклар

logo-print

Россия Қантдаги учқичлар сонини ортиради


КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа Москва Қирғизистондаги ҳарбий базасида жанговар учқичлар сонини оширишини билдирди.

Бу ҳақда Николай Бордюжа Қирғизистонга қилган сафари чоғида маълум қилди. Бироқ КХШТ Бош котиби Россиянинг Қант авиабазасига нечта учқич жойлаштиришини ошкор қилмади.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда Россиянинг Қантдаги базасида 500га яқин ҳарбий жойлаштирилган.

Жорий йилнинг феврал ойида Қирғизистон ҳукумати АҚШнинг мамлакатдаги Манас ҳарбий базасини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG