Линклар

Баучер Душанбега борди


АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Ричард Баучер Тожикистонга сафар қилди.

АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси тарқатган маълумотга кўра, Ричард Баучер бугун Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Ташқи ишлар вазири Ҳамроҳон Зарифий ва ҳукуматнинг бошқа расмийлари билан учрашган.

Элчихонанинг билдиришича, учрашувда томонларни қизиқтирган масалалар, жумладан, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги терроризмга қарши кураш уринишларига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинган.

Ўтган ҳафта Ричард Баучер Туркманистонга сафар қилган эди. Мазкур сафар чоғида Баучер АҚШ ҳукумати Туркманистонда амалга оширилаётган барча ўқув лойиҳалари ва дастурларга қўмаклашишга тайёр эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG