Линклар

Қирғизистон мухолифати ўз номзодини ошкор қилди


Қирғизистондаги Бирлашган халқ ҳаракати 23 июлга режалаштирилган президентлик сайловига ўз номзодини эълон қилди.

Социал Демократик партия етакчиси Алмазбек Атамбаев президентлик сайловида номзод сифатида иштирок этишини расман тасдиқлаб, расмийларнинг ушбу сайловлар давомида қонунбузарликларга йўл қўйиши мумкинлигидан ташвиш билдирди.

Айни пайтда Қирғизистон мухолифати бир номзод ортидан бирлашиш мухолифатнинг президентлик сайловида ғалаба қозониш имкониятларини оширишга хизмат қилишига умид қилмоқдалар.

Алмаз Атамбаев 2007 йилнинг март ойидан ноябригача Қирғизистон Бош вазири лавозимида ишлаган.

XS
SM
MD
LG