Линклар

Аҳмадийнажод Исроилни ирқчиликда айблади


Швейцариянинг Женева шаҳрида ирқчилик мавзуига бағишланган БМТнинг халқаро анжумани иш бошлади.

Ушбу анжуманда чиқиш қилган Маҳмуд Аҳмадийнажод Исроил ҳукуматини ирқчи, дея таърифлагандан сўнг, бир қатор Ғарб давлатлари расмийлари анжумани тарк этди. Бундан бир оз аввал Исроил ҳукумати Женевада анжуман ўтказилишига норозилик тариқасида Швейцариядаги элчисини чақириб олди.

Бугунги анжуман очилишида нутқ сўзлаган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун эса АҚШ ва бир қатор Ғарб давлатларининг мазкур анжуманни бойкот қилиш тўғрисидаги қарорига таассуф билдирди.
XS
SM
MD
LG