Линклар

Россияда ирқчилик илдиз отмоқда

  • Абдулла Искандар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун дунё мамлакатларини ирқчилик таҳдидига қарши бирлашишга чақирди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун дунё мамлакатларини ирқчилик таҳдидига қарши бирлашишга чақирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 20 апрел куни Женевада очилган анжуманнинг бош шиори ирқчиликка қарши кураш ва бағрикенгликни тарғиб қилиш бўлди.

Анжуман очилишида нутқ сўзлаган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун барча давлатлар иқтисодий бўҳрон натижасида авж олаётган ирқчилик таҳдидларига қарши бирлашиши лозим, деган фикрларни билдирди.

- Биз инсоннинг асосий ҳуқуқлари, ҳамманинг ва ҳар бир кишининг қадр-қиммати ҳимоясига содиқ қолажагимизни таъкидлаб қўйишимиз фурсати келди.

Бағрикенглик ва дунёнинг рангбаранглигига ҳурмат каби қадриятларга муносиб эътибор қаратиш, бизнинг ўтмишга ҳамда бизни бирлаштирадиган келажакка қараш вақти келди, деди Бан Ки Мун.

Анжуман очилган 20 апрел фашистлар йўлбошчиси Адолф Ҳитлер туғилган куни бўлгани учун ҳам куни юрагимизни ҳовучлаб ўтирибмиз¸ дейди Москвада истиқомат қиладиган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Гулсин Юсупова.

- Ҳар қадамда¸ ҳар дақиқада сезилиб туради барибир. Ҳаттоки метрода ҳам¸ автобусда ҳам сезилади. Ҳозир бу ерларга кризис деган бир бало келди. Ҳатто ишнинг устида ҳам ëмон кўриш сезилиб туради.

Бугун эрталаб соат 7 ларда қурилишлардан бирининг территориясига кириб еттита ўзбек ва тожик болаларининг биттасини пичоқлашган ва қолган олтитаси ҳар хил жароҳатлар билан касалхонага тушган. Бунақа ҳодисалар ҳар ку бўлмаса ҳам ҳафтада икки-уч маротаба бўлиб турипти¸ дейди Гулсин Юсупова.

Гулсин Юсупова БМТ бош котиби хавотирига сабаб бўлаëтган ирқий камситиш¸ миллий асосдаги адоват калималари мазмунини яхши билади. Мана ўн йилдирки¸ бир чўқиб ўн қараймиз¸ дейди суҳбатдош.

- Албатта билишади. Бориб келадиган жойи бўлса¸ бориб келади. Айнан шу пайтда чиқмайди. Кечалари юришмайди¸ бир бирига хабар беришади. Мен 10 йилдан бери Москвада бўлсам¸ 10 йилдан бери шу аҳвол¸ дейди Гулсин Юсупова.

Гулсиннинг ҳавотирида жон бордай. Зеро¸ икки кун олдин Москва шаҳридаги Бутирский прокуратураси биноси ҳовлисида, бир гуруҳ россиялик тақирбошлар фаррош бўлиб ишлайдиган Ўзбекистон фуқаросини ўлдириб кетди.

Москвадаги Тожик миллий маркази раҳбари Хуршида Ҳамроқуловага кўра¸ Россияда ксенофобия кундан кун илдиз отмоқда.

- Бугун Москвада тожик ва ўзбекларни келгинди дея таҳқирлаëтганларнинг ота бобоси уруш пайтида Тошкентдан паноҳ топган эди. Нафақат Тошкент¸ балки бутун Марказий Осиë уларга бошпана берган эди.

Масалан, менинг отам Москвани ҳимоя қилатуриб ярадор бўлган эди. Биз уларга бу ҳақда эслатиб қўйишимизга тўғри келади¸ дейди Хуршида Ҳамроқулова.

Хуршида Ҳамроқуловага кўра¸ Россия матбуотида муҳожирларни ëмон отлиқ қилиш маъракаси давом этмоқда .

- Тожик бировнинг қўл телефонини тортиб олди деб ëзишмоқда. Бу мақоладан кейин барчада “тожик ўғри” деган тушунча шаклланади ва айнан шу тушунча кишилар онгида ксенофобияга мойиллик уйғотади¸ дейди Хуршида Ҳамроқулова.

Хуршида Ҳамроқулова ксенофобия¸ ирқчиликнинг ҳар қандай кўринишларига қарши Россия ҳукумати билан изчили иш олиб бораëтганлигини айтади.
XS
SM
MD
LG