Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Корея нефтчилари учрашди


“Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси ва Жанубий Кореянинг KNOC нефт ширкати расмийлари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекнефтегаз раҳбари Улуғбек Назаров Корея Республикасининг Энергетика ва ресурслар вазири ўринбосари Ким Жон Гван етакчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда KNOC миллий нефт корпорацияси президенти Ён Вон Кангм ҳам қатнашди.

“Регнум” ахборот агентлиги хабарига кўра, сўзлашувда Ўзбекистон инвестиция блокларида геологик разведка лойиҳаларининг қандай амалга оширилаётгани масаласи ҳам кўрилган.
XS
SM
MD
LG