Линклар

Табиат ҳимоячиси Қўсбергенов озод этилди


Жиноий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Олий суди Ўзбекистон Давлат Бионазоратининг Амударё сув ҳавзаси инспекцияси бошлиғи Мақсет Қўсбергенов ва унинг ҳамкасби Айтмурод Холмуродов ишини кўриб чиқиб, уни суд залидан озод қилди.

Давлат айбловчиси Қўсбергеновнинг айбини исботловчи ишончли далиллар келтира олмагани учун ҳакамлар уни суд залидан озод қилди. Қўсбергенов икки миллион сўм пул ва 10 та тўрт килограммлик балиқни пора сифатида олиб, ноқонуний балиқ овлашга рухсат берганликда айбланаётган эди.

Агар Қўсбергенов айбдор деб топилса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 212-моддаси 2-қисмига мувофиқ 10 йилдан 15 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин эди.

Атроф-муҳит ҳимояси билан шуғулланувчи маҳаллий ва халқаро ташкилотлар вакиллари қорақалпоғистонлик табиат қўриқчиси Қўсбергенов кўплаб браконьерларни қўлга олгани учун унга қарши туҳмат уюштирилган, деган фикрда.
XS
SM
MD
LG