Линклар

logo-print

Баучер Тожикистонга борди


АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Ричард Баучер Тожикистонга сафар қилди.

Президент Имомали Раҳмон билан бўлиб ўтган сўзлашувдан кейин уюштирилган матбуот анжуманида Баучер Афғонистондаги халқаро кучларга тегишли юкларни минтақа орқали ташиш бўйича эришилган келишув яқин фарсатда амалга ошишини айтди:

- Менимча, эришилган келишув яқин фурсатда амалга ошади. Ҳозирда келишувнинг тижорий жиҳатларини ишлаб чиқиш қолди, холос.

Юкларга қараш ва уларни минтақа орқали қай тарзда қулай ва осон ташиш йўллари ишлаб чиқилмоқда.

Афғонистондаги халқаро кучларга зарурий юкларни Россиядан Тожикистонга қадар транзит ташиш масаласи минтақанинг барча давлатлари билан муҳокама қилинди. Энди фақат келишувни амалга ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш қолди, холос, деди Ричард Баучер.

Ўтган ҳафта Ричард Баучер Туркманистонга сафар қилган эди.
XS
SM
MD
LG