Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод нутқи таассуф уйғотди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод БМТ ҳомийлигида уюштирилган анжумандан Исроилни ирқчиликда айблашда фойдалангани учун афсусланиш билдирди.

Аҳмадийнажод Швейцариянинг Женева шаҳрида ирқчилик мавзуига бағишланган анжуманда чиқиш қилишидан олдин Бан Ки Мун анжуман қатнашчилари орасида бўлиниш пайдо қилишдан тийилишни сўраганини айтди.

БМТ раҳбарига кўра, Эрон президенти унинг илтимосини қабул қилмай, анжуман мақсадига зид равишда унинг иштирокчиларини “айблаган, улар орасида бўлиниш пайдо қилган ва ҳатто ҳақорат қилган”.

Маҳмуд Аҳмадийнажод нутқ сўзлаётган пайтда Британия, Франция ва Европа Иттифоқи давлатларининг қирққа яқин вакили зални тарк этди.

Исроил адолатсиз тарзда танқид қилиниши мумкинлигидан хавотирга тушган олти давлат, яъни Қўшма Штатлар, Германия, Италия, Исроил, Канада, Ҳолландия ва Австралия БМТ ҳомийлигидаги анжуманга бойкот эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG