Линклар

logo-print

Обама разведкачиларни дастаклайди


АҚШ президенти Барак Обама Марказий разведка бошқармасини қўллаб-қувватлашини айтди.

Бир неча кун олдин АҚШ раҳбари террорчиликда гумон қилинган шахсларни сўроқ қилиш пайтида Марказий разведка бошқармаси ходимлари қандай ёмон усуллардан фойдаланганини тасвирловчи махфий ҳужжатларни оммага ошкор қилишга рухсат берган эди.

Душанба куни Марказий разведка бошқармаси Бош қароргоҳига ташриф буюрган Обама сўнгги кунлар ташкилот ходимлари учун оғир бўлганини айтиб, йўл қўйилган хатолардан сабоқ олинишини айтиб, уларни руҳан тетик бўлишга чақирди.

Барак Обама президентлик вазифасини бажаришга киришганидан кейин сўроқ пайтида маҳбусларни сувга бўктириш каби ёмон усуллардан фойдаланишни таъқиқлаган.
XS
SM
MD
LG