Линклар

ЮСАИД Ўзбекистонга кўмак кўрсатади


АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Ўзбекистонга парранда гриппи бўйича назорат ва текширишни кучайтиришга ёрдам беради.

21-23 апрель кунлари Тошкентда АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлигининг “STOP AI” дастури Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда республиканинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг етакчи ветеринария ҳамда медицина мутахассислари учун 3 кунлик семинар ўтказади.

Ўқув семинар дастури юқори патогенли парранда гриппи (ЮППГ) бўйича назоратнинг амалий жиҳатлари, вилоят ва туман даражаларида юқори патогенли парранда гриппини бирдан авж олиши эҳтимолига қарши биохавфсизлик ҳамда жавоб чора-тадбирларига қаратилади.
XS
SM
MD
LG