Линклар

logo-print

Тожикистондаги кўчкида бир киши ҳалок бўлди


Сўғд вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тарқатган маълумотларга кўра, фожеа Душанбе-Хўжанд йўлининг 191-километрида, Шаҳристон довонида юз берган.

Кўчки оқибатида 4 та юк машинаси баландлиги 50 метр бўлган қор уюми остида қолган. Қор уюми остидан бир тожикистонликнинг жасади топилган.

Айни пайтда кўчки оқибатида турли жароҳатлар олган уч нафар хитойлик фуқаро қутқариб олинди. Хитойликларнинг Душанбе-Хўжанд-Чаноқ йўл қурилиши ишчилари экани хабар қилинмоқда.

Айни пайтда қутқарувчилар қор уюми остида қолган яна тўрт кишини қидирмоқдалар.

Расмий маълумотларга кўра, Душанбе-Хўжанд тоғ йўлларида жорий йил тўрт ойи мобайнида 12 киши ҳалок бўлган, уларнинг икки нафари балоғат ёшига етмаган болалардир.
XS
SM
MD
LG