Линклар

ЕХҲТ кузатувчилари Жанубий Осетиядан қувилди


Жанубий Осетия чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтганликда айбланган ЕХҲТ кузатувчилари айирмачи ўлка расмийлари томонидан Грузияга қайтариб юборилди.

Бундан бир оз аввал Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия республикаси президенти Эдуард Кокойти кузатувчилар ҳаракатларини провокация, дея таърифлади.

ЕХҲТ кузатувчилари 1990 йилдан буён Грузия ҳудудида фаолият юритиб келмоқда. Бироқ ўтган йилнинг август ойида Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг Жанубий Осетия расмийлари европалик кузатувчиларнинг ўлка ҳудудига киришига тўсқинлик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG