Линклар

ЮКОСнинг собиқ юристи озод қилинди


Москва шаҳар Преображенский туман суди “ЮКОС” ширкатининг собиқ юристи Светлана Бахминани муддатидан аввал шартли равишда озод этиш тўғрисида қарор чиқарди:

- Суд айбланувчи Светлана Петровна Бахмина шикоят аризасини қондириб, уни муддатидан аввал шартли равишда озод қилиш қарорини қабул қилди. Мамлакат Конституциясига мувофиқ, суд ҳукми эълон қилингандан кейин 10 кун ичида ҳукм юзасидан Москва шаҳар судига шикоят аризаси топшириш мумкин, деди судья Ирина Виришева.

Молиявий жиноятларда айбланган Бахмина олти ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Шу пайтгача у қамоқ жазосининг деярли ярмини ўтаб бўлган.

Светлана Бахминани авф этиш илтимоси билан 100 мингга яқин фуқаро Россия президенти Дмитрий Медведевга мурожаат қилган эди.
XS
SM
MD
LG