Линклар

logo-print

Хитой Россия билан ҳамкорликни кучайтирмоқда


Хитой ва Россия рус газини Хитой бозорига олиб чиқишни назарда тутган бир неча миллиард долларлик ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.

Бу ҳақдаги келишув Хитой Бош вазири ўринбосари Ванг Цишан ва Россия Бош вазири ўринбосари Игор Сечиннинг Пекиндаги учрашувидан сўнг имзоланди.

Сечиннинг таъкидича, Россия газини Хитойга элтувчи Шарқий Сибир-Тинч океани газ қувурининг қурилиш ишлари 2010 йил охирига қадар ниҳоясига етказилиши мумкин.

Ҳозирча мазкур лойиҳа қиймати ошкор қилинмади.

Хабарларга кўра, Россиянинг Транснефт ширкати газ қувури қурилишининг биринчи босқичини аллақачон бошлаб юборган.
XS
SM
MD
LG