Линклар

logo-print

Собирий шикоят аризасини топширди


Эрон суди матбуот вакили Алиризо Жамшидий саккизга йилга озодликдан маҳрум қилинган америкалик журналист Рухшона Собирий суд ҳукми юзасидан шикоят аризаси топширганини маълум қилди. Бу ҳақда Эроннинг ИРНА ахборот агентлиги Алиризо Жамшидийга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Рухшона Собирий АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топилиб, ўтган ҳафта Эрон суди томонидан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Якшанба куни Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод мамлакат суд органлари томонидан қамоққа ҳукм қилинган Эрон ва Америка қўшфуқароси бўлмиш журналист Рухшона Собирийнинг ҳуқуқлари таъминланиши лозимлигини билдирган эди.

Америкалик журналистнинг Эронда қамалиши расмий Вашингтоннинг Теҳрон билан алоқаларни йўлга қўйишга уринаётган бир пайтига тўғри келди.
XS
SM
MD
LG