Линклар

Шри-Ланка қўшинлари жангариларга зарба бермоқда


Шри-Ланка расмийларига кўра, мамлакат қўшинлари Тамил йўлбарслари истеҳкомларини ишғол қилишга сўнгги тараддуд кўраётган бир пайтда 50 мингга яқин фуқаро уруш ҳудудларини тарк қилган.

Душанба куни ҳукумат кучлари жангарилар назоратида қолаётган 20 километрли ҳудудга олиб борувчи йўлда назорат ўрнатгандан сўнг маҳаллий аҳоли оммавий равишда мазкур ҳудудни тарк эта бошлади.

Тамил йўлбарслари ҳукумат кучларини тинч аҳолини снарядлар ёрдамида бомбардимон қилганликда айбласа, расмийлар жангариларни аҳолининг уруш ҳудудларини тарк этишига тўсқинлик қилаётганликда айбламоқда.

Тамил йўлбарслари жангарилари 1983 йилдан буён мустақиллик учун Шри-Ланка ҳукумати билан кураш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG