Линклар

Тожикистон АҚШ юкларини транзит қилади


АҚШ ноҳарбий юкларни Афғонистонга транзит қилиш борасида Тожикистон ҳукумати билан келишувга эришди.

Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигининг АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучер сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, “шартнома имзоланди ва юклар бир ой ичида Тожикистон ҳудуди орқали транзит қилина бошланади”. Баучер бу ҳақда Душанбега қилган сафари чоғида билдирган.

Жорий йил бошида Қирғизистон ҳукумати АҚШнинг мамлакатдаги ҳарбий базасини ёпишга қарор қилгандан сўнг расмий Вашингтон Афғонистондаги халқаро кучларга таъминот етказиб бериш учун муқобил йўлларни ахтаришга киришди.
XS
SM
MD
LG