Линклар

logo-print

Молдовада коммунистлар ғалабаси қайта тасдиқланди


Молдова Марказий сайлов комиссияси 5 апрел кунги парламент сайловида берилган овозларни қайта санаб чиқиб, унда коммунистлар партияси ғалаба қозонганини тасдиқлади.

Марказий сайлов комиссия раисининг билдиришича, сайлов натижалари дастлабки натижалардан бир оз фарқ қилган. Маълум бўлишича, сайловчиларнинг қарийб 50 фоизи коммунистлар партиясини қўллаб-қувватлаган.

5 апрел кунги парламент сайловларида амалдаги президент Владимир Воронин етакчилигидаги коммунистлар партияси ғалаба қозонгани тўғрисидаги натижалар эълон қилинганидан сўнг мухолифат норозилик намойишларини бошлаб юборган эди.

Мухолифат ҳукуматни сохтакорликда айблаган ва мухолифатнинг норозилик намойишлари тартибсизликларга айланиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG