Линклар

Расмий Кобул толиблар билан музокара юритмоқда


Афғонистон ҳукумати матбуот вакили расмий Кобул зўравонликларни тўхтатиш борасида толиблар билан олиб бораётган музокараларда муваффақиятга эришганини маълум қилди.

Афғонистон президенти матбуот хизмати бошлиғи Ҳумоюн Ҳамидзода айни пайтда ҳукумат мухолиф кучлари билан турли даражада музокаралар олиб бораётганини таъкидлаган бўлса-да, қўшимча маълумотларни ошкор қилишдан бош тортди.

АҚШ президенти Барак Обама ҳам толибларнинг мўътадил вакиллари билан музокаралар бошлаш имкониятини кўриб чиқажагини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG