Линклар

logo-print

Сенат Кристофер Хилл номзодини маъқуллади


АҚШ сенати ветеран дипломат Кристофер Хиллни АҚШнинг Ироқдаги элчиси лавозимига тайинлаш ҳақидаги таклифни маъқуллади.

Кристофер Хилл АҚШ элчиси сифатида Америка қўшинларининг Ироқдан олиб чиқилишида ёрдам бериши кутилмоқда.

У ҳозирга қадар АҚШнинг Македониядаги элчиси, Косоводаги махсус вакили лавозимларида ишлаган.

Шарқий Осиё ва Тинч океани масалалари бўйича Давлат котиби ўринбосари этиб тайинланишидан олдин Кристофер Хилл АҚШнинг Польша ва Жанубий Кореядаги элчиси бўлиб ишлаган.
XS
SM
MD
LG