Линклар

Туркман далалари табиий офатдан зарар кўрди


Туркманистоннинг Лебоп вилоятида шанба ва якшанба кунлари кучли ёмғир ва дўл ёққани оқибатида вилоят қишлоқ хўжалиги катта зарар кўрди.

Озодлик радиосининг Туркман шўъбаси хабарига кўра, 18 – 19 апрел кунлари ёққан дўл Туркманистон шимолий вилоятида экилган пахта экинига катта зарар етказган. Табиий офатдан қанча зарар кўрилгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Давлатга қарашли ахборот воситалари об-ҳавонинг кескин ўзгариши ҳақида аҳолини олдиндан огоҳ қилмаган.

Маҳаллий деҳқонлар ҳозирда дуч келаётган катта қийинчиликлар ҳақида ҳам маълумотлар тарқатилмади.
XS
SM
MD
LG