Линклар

Германияда Исломий жиҳод аъзолари суди бошланди


Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида террорчиликда айбланаётган тўрт нафар шахс устидан маҳкама жараёни бошланди.

Террорчилик бўйича сўнгги ўн йилликлар давомида энг йирик маҳкама экани айтилаётган мазкур судда Исломий Жиҳод гуруҳи аъзолари Фриц Геловиц, Даниел Шнайдер, Аттила Солиқ ва Одам Йилмаз АҚШнинг Германиядаги объектларига қарши ҳужум уюштиришни режаланганлик учун жавоб бермоқдалар.

Судланувчилар аъзо бўлган Исломий Жиҳод бир неча йил олдин Ўзбекистон Исломий Ҳаракатидан ажралиб чиққан. Исломий Жиҳоднинг Ал-Қоида террор гуруҳига ҳам алоқадор экани айтилмоқда.

Германия полицияси уч шахсни 2007 йилнинг сентябр ойида Германияда ҳибс этган. Тўртинчи шахс эса Туркияда ҳибс этилиб, кейинчалик Германияга экстрадиция қилинган эди.
XS
SM
MD
LG