Линклар

logo-print

Эрон ўз ядровий дастурини тўхтатмайди


Эрон ўз ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан конструктив мулоқотга асосланган ҳамкорликни олқишлаб, бу соҳадаги изланишларни тўхтатмаслигини маълум қилди.

Расмий Теҳрон баёноти бугун мамлакат телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилди.

Бу Эрон ҳукуматининг БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий беш аъзоси ва Германия вакилларининг Теҳрон ядровий дастури борасида янги музокараларни бошлаш борасидаги таклифига қилган жавобидир.

АҚШ ва бир қатор Ғарб мамлакатлари Эронни ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганликда айбламоқда.

Ўз навбатида, расмий Теҳрон мамлакатнинг ядровий дастури тинчлик мақсадларига йўналтирилганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG