Линклар

Туркия Канададан ўз элчисини чақириб олди


Канада ҳукумати расмийларининг Усмонийлар даврида арманлар ўлдирилишини "қатлиом" деб тан олган тадбирда иштирок этгани хабар қилингандан сўнг Туркия бу мамлакатдаги элчисини чақириб олди.

Туркия элчисининг чақириб олинишига оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.

Айни пайтда турк оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, сешанба кунги тадбир бир ярим миллион арман ўлдирилишини "қатлоим" деб тан олган Канада парламенти резолюциясининг беш йиллигига бағишлаб ўтказилган.

Туркия геноцид иддаоларини инкор қилиб, арманлар фуқаролар уруши оқибатида нобуд бўлганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG