Линклар

Обама Эрон режасидан ортга чекинмайди


АҚШ президенти Барак Обама Исроил ва Эрон расмийлари ўртасида зиддият бўлганига қарамай, Эрон билан бевосита “қатъий” дипломатик мулоқотни давом эттиришга ваъда берди.

Сешанба куни Вашингтонда Иордания қироли Абдулла билан учрашувдан сўнг гапирган Барак Обама Эрон раҳбарининг Женевадаги анжуман чоғида қилган нутқини ўта таҳликали ва бесамар бўлганини таъкидлади. Бироқ Обама осон кечмаслигини англаётган бўлса-да, АҚШ-Эрон муносабатларини яхшилаш борасида Теҳрон билан музокаралар бошлаш ниятида қатъий эканини билдирди.

Душанба куни ирқчилик мавзуида Женева анжуманида чиқиш қилган Эрон раҳбари Исроил ҳукуматини ирқчиликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG