Линклар

Маҳмуд Аббос май ойида Обама меҳмони бўлади


АҚШ президенти Барак Обама келаси ой Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Фаластин ҳукумати расмийси Соҳиб Эрекатнинг билдиришича, президентлар учрашуви 28 май куни Вашингтонда бўлиб ўтади.

21 апрел куни АҚШ президенти Барак Обама Яқин Шарқ тинчлик жараёнига туртки бериш мақсадида Исроил, Фаластин ва Миср раҳбарларини яқин ҳафталар ичида Оқ Уйга таклиф қилди.

Обама Исроил ва Фаластин раҳбарлари бу имкониятдан самарали фойдаланишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG