Линклар

Ўзбекистонда яна ҳизбчилар қамалди


Ўзбекистонда Ҳизбут-Таҳрир партиясининг Фарғона водийсидаги етакчиларидан бири 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

- Андижон вилоят суди 1959 йилда туғилган Маҳмуд Каримовга 14 йиллик қамоқ жазоси тайинлади, деди милициядаги манба “Интерфакс” ахборот агентлигига.

Каримов билан бирга Ҳизбут-Таҳрирнинг яна беш аъзосига узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланган.

Бу шахсларга ноқонуний диний ташкилотга аъзо бўлиш, жамоатчилик хавфсизлигига таҳдид солиш ҳамда конституцион тузумга тажовуз қилиш айби қўйилган.

Маълум бўлишича, Маҳмуд Каримов 1999 йилда ҳам диний ташкилотга алоқадорликда айбланиб, 14 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ 2003 йилда авф этилган.
XS
SM
MD
LG