Линклар

Толиблар таъсир доирасини кенгайтирмоқда


Покистон расмийларига кўра, толибон жангарилари Сват водийсидан ташқарисида қўшимча назорат пунктлари ўрнатиб, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга уринмоқда.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, кўп сонли толибон жангарилари Бунер туманида асосий йўллар ва стратегик жиҳатдан муҳим бўлган объектларда назорат пунктлари ўрнатган.

Ўтган ой Покистон президенти мамлакатнинг Афғонистонга яқин шимоли-ғарбий чегара вилояти, жумладан, Сват водийсида шариат қонунларини жорий этиш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан эди.
XS
SM
MD
LG