Линклар

logo-print

АҚШ расмийлари Покистондаги вазиятдан ташвишда


АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтон Покистондаги вазият дунё хавфсизлиги учун таҳдидли эканини айтди.

Конгресснинг Намояндалар палатаси Ташқи алоқалар қўмитасида қилган чиқишида:

- Биз террорчи гуруҳлар ва бошқа кучларнинг Покистон давлатига солаётган таҳдиди жиддий эканини эътибордан четга қолдира олмаймиз. Ҳозирда улар Исломободдан бир неча соатлик йўл нарида. Уларнинг мақсади ҳаммамизга маълум ядровий қуролга эга бўлган Покистон давлатини бузишдир, деди АҚШ Давлат котиби.

Айни пайтда Клинтон Эрон ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш Қўшма Штатларнинг муҳим вазифаларидан бири эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG