Линклар

Покистон қўшинлари Бунер туманига сафарбар қилинди


Покистон хавфсизлик кучлари Исломободга яқин туманлардан бирига ўрнашиб олган толибон жангариларини ушбу ҳудуддан сиқиб чиқаришга уринмоқда.

Чоршанба куни кўп сонли толибон жангарилари Сват водийсига яқин Бунер туманида асосий йўллар ва стратегик жиҳатдан муҳим бўлган объектларда назорат пунктлари ўрнатганидан сўнг ҳукумат кучлари мазкур ҳудудга сафарбар қилинди.

Маҳаллий расмийларга кўра, бугун жангарилар Бунер туманида полициянинг бир ходимини отиб ўлдирган ва яна бирини жароҳатлаган.

Ўтган ой Покистон ҳукумати жангарилар билан тичлик сулҳига эришиш мақсадида Сват водийси ва унга яқин ҳудудларда шариат қонунлари жорий этилишига рухсат берган эди.

Айни пайтда бир қатор Ғарб мамлакатлари ҳамда қўшни Афғонистон мазкур келишув толибон ва Ал-Қоида жангарилари фойдасига хизмат қилиши мумкинлигидан ташвиш билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG