Линклар

logo-print

Ашхободда халқаро анжуман иш бошлади


Ашхобод ўз газ экспортини диверсификация қилиш йўлларини топиш борасида Ғарб билан ҳамкорлик қилиш иштиёқида. Бу ҳақда Туркманистон президенти Қурбоқули Бердимуҳаммедов Ашхободда энергетика хавфсизлиги бўйича халқаро анжуман очилиши чоғида маълум қилди.

Мазкур анжуманда Россия, АҚШ ва ЕИга аъзо давлатлар ҳукумат расмийлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этмоқдалар. Унда асосий эътибор Каспий энергия заҳираларини Ғарб бозорларига етказиш билан боғлиқ масалаларга қаратилиши кутилмоқда.

АҚШ ва ЕИ давлатлари Россия ва Украинани четлаб ўтувчи экспорт йўлларини топиш ғоясини қўллаб-қувватлаб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG