Линклар

Россия ташқи ишлар вазири Пхеньянга борди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Шимолий Корея ядровий дастури атрофидаги вазиятни ҳал этиш уринишларида олдинга силжиш бўлмаётганини таъкидлади.

Россия расмийсининг бу баёноти Пхеньянда Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Пак Уи Чун билан ўтказилган музокаралар якунида янгради. Бироқ Сергей Лавров Шимолий Корея ядровий дастури атрофидаги вазият тез орада ҳал этилишига умид билдирди.

Апрел ойи бошида халқаро ҳамжамият Шимолий Кореянинг ракета синови ўтказганини кескин танқид қилгандан сўнг расмий Пхеньян ўз дастури борасида олиб борилаётган олти томонлама музокаралардан чиқишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG