Линклар

Бағдодда яна портлаш содир этилди


Бағдодда худкуш шахс томонидан содир этилган ҳужумда йигирмадан зиёд фуқаро нобуд бўлди, элликка яқин киши тан жароҳати олди.

Расмийларнинг билдиришича, худкуш ўзини полиция ходимлари олдида портлатиб юборган. Ҳозирча мазкур хуружга оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.

Чоршанба куни ҳам Ироқ марказидаги масжид олдида худкуш шахс томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида камида беш киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.
XS
SM
MD
LG