Линклар

Ҳиндистон: сайловларнинг иккинчи босқичи бошланди


Ҳиндистонда парламент сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

Бугунги сайловлар мамлакатнинг 12 та штатида ўтказилаяпти. Бир ойга мўлжалланган парламент сайловининг дастлабки босқичи 16 апрел куни 17 штат ва минтақадаги 124 та сайлов округида ўтказилди.

Хавфсизлик чоралари кучайтирилганига қарамай, маочи партизанлар уюштирган ҳужумлар оқибатида 17 одам нобуд бўлди.

Мамлакат расмийларига кўра, маочиларнинг ҳужумларига қарамай, овоз беришда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 60 фоизи қатнашган.

Ҳиндистондаги парламент сайловлари келаси бир ой мобайнида бешта босқичда ўтказилади.

Сайловда беллашаётган асосий сиёсий кучлар иқтидордаги Ҳиндистон Миллий Конгресси ҳамда мухолифатдаги "Бхаратия Жаната" деб номланган ҳинду миллатчилари партиясидир.
XS
SM
MD
LG